АҚШда коронавируснинг «гибрид» штамми аниқлангани маълум бўлди

АҚШда коронавируснинг иккита штамми бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган янги гибрид мутацияси аниқланди. Бу ҳақда Koronavirus.info Telegram канали хабар берди.

Фото: Depo.ua

Янги мутацияни Лос-Аламос миллий лабораторияси ходими Бетт Корбер аниқлаган. Унинг айтишича, гибрид штамм вируснинг «британча» ва «американча» мутациялари бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган.

Бундай гибрид бирданига COVID-19 геномида ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, штаммларнинг бирлашиши аллақачон инсон танасида эмас, балки лабораторияда содир бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Янгиликлар