Сирдарёда илк маротаба юрак соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Сирдарёда илк маротаба юрак соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Фото: ССВ

Маълум бўлишича, Сирдарё вилоятидаги кардиология диспансерига 1 миллион 600 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги 23 турдаги 88 дона замонавий тиббиёт жиҳозлари олиб келиб ўрнатилган.

Хабарга кўра, xориждан келтирилган ушбу аппаратлар ёрдамида илк маротаба юрак кон-томир касаллиги билан касалланган беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Шунингдек,  яна уч нафар беморда коронар қон-томирларига стент қуйиш бўйича мураккаб жарроҳлик амалиёти бир вақтда ўтказилди. Бу мураккаб жарроҳлик амалиётини Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий маркази Қарши филиали директори, тиббиёт фанлари доктори Набижон Юлдашев, ёш, тажрибали мутахассис Хуршид Хакимовлар ўтказишган.

Маълум бўлишича, ушбу жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилган.

 

Янгиликлар