ЎФА ҳисобчиси $350 мингни ўзлаштириб, Турцияга учиб кетди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳисобчиси $350 минг (салкам 4,3 млрд сўм) ни ўзлаштирди. Бу ҳақда «Чемпионат Азия» хабар берди.

ЎФА ходими Туркияга учиб кетгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Daryo манбага таяниб, суриштирув ишлари олиб борилаётганини хабар берди.

Repost.uz изоҳ учун Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилди. Идорада жиноий иш бўйича ҳеч қандай ахборотга эга эмасликларини айтишди.

Янгиликлар