Буюк Британиядаги мактабларда уяли телефонларга тўлиқ тақиқ қўйилади

Буюк Британия мактабларида телефондан фойдаланишни бутунлай тақиқлашмоқчи, хабар берди ТАСС.

Шу усулда ўқув муассасаларидаги тартибсизликни камайтириб, синфларда болалар ахлоқини тузатишмоқчи.

Ўқувчи тақиқни бузса, уни дарсдан кейин олиб қолишлари ёки директор белгилаган муддатга қадар қурилмани олиб қўйишлари мумкин.

Янги қоидаларга кўра, ўқитувчилар ўқувчиларнинг рюкзак ва сумкаларини текширишлари, шунингдек, ота-оналарнинг мусодара қилинган телефон йўқолгани ёки бузилгани ҳақидаги судга даъво аризасидан юридик ҳимояланишлари мумкин.

Мактабларга ушбу қоидаларга амал қилишда тўртта ёндашув таклиф қилинмоқда:

• биринчиси — мактаб ҳудудида гаджетлардан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш, телефонни уйда қолдириш;

• иккинчи ва учинчиси — дарс куни бошида телефонни ўқув муассаси ходимига топшириш ёки махсус ҳимоя шкафчасида қолдириш;

• тўртинчиси — телефонни ўқувчининг ўзида қолдириш, бироқ қатъий қоидаларга риоя қилган ҳолда уни овозсиз режимга ўтказиш.

Янгиликлар