Ўзбекистон наркотик истеъмоли бўйича мамлакатлар топ-10 талигидан жой олди

Ўзбекистон World Population Review ташкилоти томонидан ўтказилган наркотик истеъмоли бўйича мамлакатлар рейтингида 95-ўринни эгаллади.

«БМТнинг 2022-йилдаги наркотиклар ҳақидаги Халқаро ҳисоботига кўра, каннабис дунё бўйлаб 154 та, опиум эса 57 та мамлакат ва ҳудудда ўстирилади. Кокаин ишлаб чиқариш учун қайта ишланадиган кока ўсимлиги 8 та мамлакатда ўстирилади», – қайд этишди рейтинг тузувчилар.

Вазият Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларида қуйидагича:

• Қозоғистон — 8-ўрин;

• Қирғизистон — 23-ўрин;

• Туркманистон — 41-ўрин;

• Тожикистон — 76-ўрин.

Янгиликлар