Қайси ҳудуд аҳолисида енгил автомобиллар сони кўплиги маълум қилинди

2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 млн 759 минг 45 тани ташкил этади.

Статистика агентлиги хабарига кўра, 2023 йил мобайнида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 362 минг 525 тага ошган.

Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сонининг энг кўпи Тошкент шаҳрида – 597 минг 931 та. Мазкур рейтингда кейинги ўринда Самарқанд вилояти – 417 минг 165 та.

Бошқа ҳудудларда:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 161 926 та;
  • Андижон вилояти – 271 885 та;
  • Бухоро вилояти – 241 855 та;
  • Жиззах вилояти – 109 657 та;
  • Қашқадарё вилояти – 297 305 та;
  • Навоий вилояти – 109 274 та;
  • Наманган вилояти – 247 032 та;
  • Сурхондарё вилояти – 233 675 та;
  • Сирдарё вилояти – 75 116 та;
  • Тошкент вилояти – 414 645 та;
  • Фарғона вилояти – 354 858 та;
  • Хоразм вилояти – 226 721 та.

Янгиликлар