Ўзбекистон шифохоналарида коронавирусдан даволанаётганлар сони маълум қилинди

Шифохоналарда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2 минг нафардан ошди.

Хабарга кўра, 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86982 (+302) нафарни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 18 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 59 нафари Тошкент вилоятида,
  • 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 18 апрель куни кун давомида:

  • Андижон вилоятида 28 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 92 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 32 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84307 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2037 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ,

Янгиликлар