Ўзбекистонда 19 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

19 апрель кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Фото: yuz.uz


Хабарга кўра,
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, ушбу ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-19 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар