Когонда «Саховат ва кўмак» тадбирлари доирасида муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Бухоро вилояти Когон туманнинг 3-сектори томонидан «Наврўз» маҳалласи Маданият қўрғонида яшовчи оилалар аҳволидан хабар олиниб, «Саховат ва кўмак» тадбири доирасида эҳтиёжманд бўлиб қолган аҳоли қатламига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ундан ташқари, Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилиши муносабати билан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланиши белгилаб берилди.

Шу муносабат билан Когон туман ИИБ ходимлари томонидан жойларда фуқароларнинг карантин чекловларига тўлиқ риоя қилишлари, умумий овқатланиш жойларида, сартарошхона ва фаолияти тикланаётган объектларда профилактик огоҳлантирув ва тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Мазкур турдаги амалий чора-тадбирлар сектор раҳбари ва ишчи гуруҳи томонидан ҳар куни босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Aввалроқ Бухорода эҳтиёжманд оилаларга 14,4 миллиард сўмлик моддий ёрдам берилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоракўлда «темир дафтар»га киритилган оилаларга қарийб 2 миллиард сўм тарқатилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар