Наманганда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди
Наманганда 2020/2021 ўқув йили қабулида ОТМларга ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Вилоят бўйича жами 4 та ҳудудда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилади.
Жадвал: Давлат тест маркази
Аввалроқ Ўзбекистонда тест синовлари ўтказиладиган жойларнинг барчасига видеокузатув камералари ўрнатилиши хабар қилинган эди.