Наманган шаҳридаги кунгабоқар пистаси цехида келиб чиққан ёнғин бартараф этилди (фото)

Наманган шаҳрида 19 сентябрь, шанба куни соат 9:59 да «Aбдурахмон Aсқарович» МЧЖга қарашли кунгабоқар пистаси цехида келиб чиққан ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Хабарга кўра, 19 сентябрь куни соат 09:59 да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига «Мингчинор» МФЙда жойлашган «Aбдурахмон Aсқарович» МЧЖга қарашли кунгабоқар пистаси цехида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, воқеа жойига зудлик билан Наманган шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби етиб борган. Келиб чиққан ёнғин натижасида писта пўчоқлари, цех хонасининг шифт қисмидан 50 квадрат метр жойи ёниб зарарланган.

Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан соат 10:20 да ўчирилиб, цехнинг 120 квадрат метр жойи сақлаб қолинди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Шофиркондаги дўконда содир бўлган ёнғиннинг олди олингани хабар қилинганди.

Янгиликлар