Шофиркондаги дўконда содир бўлган ёнғиннинг олди олинди

Шофиркон туманида 17 август, душанба куни катта ёнғиннинг олди олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Бухоро вилояти Шофиркон туманида хизматга жалб қилинган Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари 17 август куни соат 00:20 ларда белгиланган йўналиш бўйлаб қўриқловга олинган объектларни кўздан кечираётиб, Мустақиллик кўчасида жойлашган «Star market» номли савдо дўконида ёнғин содир бўлаётганининг гувоҳи бўлган заҳоти 101 га хабар берган.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Ёнғинни бартараф этишга киришган ходимлар ҳамда ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан йирик миқдордаги моддий товар бойликлари сақлаб қолинган, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.

Аввалроқ Фарғонада унаштируви бекор қилинган йигит севган қизининг уйини ёқиб юборгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар