Россиялик рэпернинг «Mercedes»ни Ўзбекистонга олиб киришида божхона тўлови қанчага тушиши маълум бўлди

Россиялик рэпер Aлишер Моргенштерн томонидан 18 октябрь куни Instagram’да ўтказилган ютуқли ўйинда бухоролик йигит ғолиб бўлиб, «Mercedes» автомобилини ютиб олган. Рэпер машинани Ўзбекистонга олиб киришида 360 миллион сўмдан кўпроқ харажат қилишга тўғри келади. Бу ҳақда манбалар «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда маълум қилди.

Aввалроқ Моргенштерн машинани Ўзбекистонга олиб киришда ҳукуматдан амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилганди.

 

«‘Мерин’ни Ўзбекистонга олиб кириш 363 миллион сўмга тушади. Бунда утилизация йиғими ҳисобга олинган», — дейди «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда манба.

Моргенштерн Instagram саҳифасида ўтказилган ўйинда пулли ютуқ, ўзига тегишли «Утренняя звезда» («Тонг юлдузи») бренди остидаги кийимлар ҳамда автомобилни қўйган. Шунингдек, рэпер унинг Ўзбекистонга сафари кенг овоза бўлиб, тарихга муҳрланишини маълум қилганди.

Маълумот учун, ютуққа қўйилган «Мерин» рэпернинг илк машинаси ҳисобланади. Уни сотиб олганида Моргенштерн «Новый Мерин» номли қўшиқ ёзган. Ҳозирда шу қўшиққа ишланган клип Моргенштерннинг YouTube’даги каналида энг кўп кўрилган видео ҳисобланади.

Янгиликлар