«Ўзбек дўстларимизнинг профессионаллигига тан бераман» — Александр Лукашенко

Президент  Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Президент матбот хизмати

Саммитда иштирок эртган Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўз нутқининг аввалида Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятини эътироф этган:

«Ўзбекистонни Ҳамдўстликка раислик қилаётган давлат сифатида фаол ва самарали ишлари учун бизнинг раисимиз Шавкат Миромоновичга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундай фавқулодда вазиятлар шароитида ўз вазифаларини бажарган ўзбек дўстларимизнинг профессионаллигига тан бераман».

Маълумот ўрнида, саммит ишида Беларус Президенти Александр Лукашенко, Молдова Президенти Игор Додон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов, МДҲ Саммит ишида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси ва аъзо давлат раҳбарари иштирок этган – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва Ҳамдўстлик парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси Валентина Матвиенко иштирок этган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти  Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши ва Ўзбекистоннинг МДҲ ташкилотидаги раислиги якунларига шарҳ берилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси ўринбосарини қабул қилгани хабар қилинган. Учрашувда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва МДҲ доирасидаги мулоқотларни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Янгиликлар