«Ўзгидромет» шторм огоҳлантириш эълон қилди

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво кескин совиб кетиши маълум қилинган эди. Шундан сўнг «Ўзгидромет» 20 январь куни шторм огоҳлантириш эълон қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Хабарга кўра, 2021 йил 22 январда А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар