Олтинкўлда мактаб битирувчиларига 5 миллион сўмдан кредит берилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш учун уларга 5 миллион сўмдан 15 фоизлик ва 6 ой имтиёзли давр билан кредит берилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Олтинкўл туманида жами 55 та умумтаълим мактаби бор. 2020 йил 2638 нафар ёшлар мактабни тамомлади. Туман ҳокими Назиржон Ўринбоев 19 август куни битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. Суҳбат жараёнида туман ҳокими битирувчи ёшларнинг келажакдаги режалари билан яқиндан танишди. Уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги масалаларга алоҳида тўхталди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда йил бошидан бери 32 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминлангани маълум қилинган эди. Шунингдек, Пастдарғомда мактаб битирувчилари «уста-шогирд» асосида иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.

Ундан ташқари, Aндижонда 16 нафар мактаб битирувчисига ўз касб-ҳунарини ривожлантириш учун 5 миллион сўмдан кредит бериган.

Янгиликлар