Пахтаободдаги корхонанинг аҳолига ажратилган газ ҳисобидан оҳак ишлаб чиқараётгани рад этилди
Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Улуғбек Бўстон старт» масъулияти чекланган жамияти корхонасининг аҳолига ажратилган газ ҳисобидан оҳак ишлаб чиқараётгани рад этилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда «Аҳолига ажратилган табиий газ ҳисобидан оҳак ишлаб чиқариляпти» сарлавҳали хабар тарқалган. Мурожаатда «Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги оҳак цехи аҳолига келадиган табиий газ ҳисобидан оҳак ишлаб чиқаради. Пандемия даврида аҳоли газсиз қийналяпти. Қолаверса, совуқда вирус тарқалиш хавфи ошади. Кўпчиликнинг ризқини қийиб, пул топишни қандай баҳолаш мумкин? Оҳак цехи эгасига туман газ идорасининг гапи ўтмайди. Масала вилоят миқёсида ҳал этилиши, аҳолига газ берилишини сўраймиз» дейилган.
https://sensevirtual.com/3xfrqfe8p
«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиалининг ишчи гуруҳи аниқланишича, туманда «Улуғбек Бўстон старт» МЧЖ корхонаси мавжуд бўлиб, жамиятнинг фаолият туридан оҳак ишлаб чиқариш ҳам ўрин олган. Ушбу МЧЖ «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали билан улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган.
https://www.garagetechnologyventures.com/5v8jkg8eiap
Кейинчалик куз-қиш мавсумида аҳолига табиий газни бир меъёрда етказиб бериш мақсадида тармоқдан узилиши бўйича огоҳлантирилганлиги сабабли «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг топшириқномасига асосан 2020 йил 30 сентябрь куни корхонага табиий газ бериш тўхтатилган.
Бундан аввал Андижонда газ таъминотининг узилиши ва пасайиш сабаблари маълум қилинганди, шунингдек, Андижонда 6 та эгизак чақалоқ туғилгани ҳақидаги хабар рад этилган.
Кейинчалик Избосканда ўқувчилар маҳалла фуқаролар йиғинининг совуқ ва зах хоналарида таълим олаётгани ҳамда Ўзбекистонда 25 октябрдан транспорт ҳаракати чекланиши ҳақидаги хабарлар рад этилган эди.