Муқобил энергия манбалари — Orient Group ва HIBI International’нинг янги лойиҳаси

Ўзбекистонда қуёш панеллари ва инверторлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилмоқда

Orient Group ва HIBI International Co. Ltd компанияси Ўзбекистонда аҳолини муқобил энергия манбалари билан таъминлаш мақсадида қуёш панеллари ва инверторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида. Лойиҳага сармоя киритиш тахминий ҳажми 40 миллион долларни ташкил этади. 20 январь куни Orient Group бош директори Андрей Масловва HIBI International Co Ltd президенти Ви Сун Мёнг ўзаро англашув меморандумини имзолашди.

«Сўнгги ҳафталардаги воқеалар ҳатто скептикларни ҳам анъанавий энергия манбаларига муқобил ишлаб чиқиш зарурлигига ишонтирди. Мамлакатимиз иқлимини ҳисобга олган ҳолда қуёш энергетикаси энг истиқболли йўналиш бўлиб, муваффақиятли ишлаб чиқаришларни яратиш бўйича тўпланган тажриба ва ҳамкорларимиз экспертизасини инобатга олган ҳолда, янги қўшма корхона мамлакатимиз бозорида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига шубҳа қилмайман, — деди Андрей Маслов.

Томонлар Steel Property Construction МЧЖ негизида қуёш фото электр станцияларини ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда. Биргаликда муҳандисликва эксплуатация дастурларини амалга ошириш ва инновацияларни жорий этишишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш имконини беради.

Воқеани шарҳла рэкан, Ви Сунг Мёншундай деди: «Ўзбекистон иқтисодиёти сўнгги бир неча йил ичида жадал суръатлар билан ривожланмоқда, на локдаунлар, на геосиёсий нотинчликлар буни ўзгартира олмади. Ҳам саноат, ҳам демографик омиллар бизни янги корхона очиш учун тўғривақтда келганимизга ишонтиради. Биз бу борада Orient Group каби кучли ҳамкорни қўллаб-қувватлашдан айниқса мамнунмиз».

Қўшма корхона мамлакатимизда саноат ва маиший аҳолинингқуёш энергиясига бўлган талабини қондириш имкониятига эга бўлади. Ишлаб чиқариш майдончаси инверторлар, иккиюзли қуёш панелларива PBC аккумуляторларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Янгиликлар