Хоразмда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга чиқарилганлиги аниқланди

Хоразмда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга чиқарилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Xabar.uz хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро И.Р. «QARATAW» ёзувли 0.45 литр сиғимли 2 400 шиша алкоголь маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда 34 млн сўмга ҳисоблаб, жами 3 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ўтказилган экспертиза хулосасида, ушбу алкоголь маҳсулоти истеъмолга яроқсизлиги, давлат стандарти ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи талабларига жавоб бермаслиги қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар