Наманганда ноқонуний автомобиль олиб сотган шахс ушланди

Наманганда ноқонуний автомобил олиб сотган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Хабарга кўра, Наманганда 23 январь куни 37 ёшли М.А. Косонсой тумани Чўнгбош маҳалласида яшовчи 34 ёшли Ғ.У. ни алдаб, унга тегишли бўлган «Ваз-21011» русумли автомашинасини 11 млн. 400 минг сўмга сотиб олишга келишган. Аввалига 100 минг сўм пул бериб, 24 январда 3 млн. 400 минг сўмини, 27 январда 8 млн. сўмини беришини айтиб, автомашинани олиб кетган.

Фуқаро М.А. бошқа бир фуқарога 3 млн. сўм пул эвазига автомобилни сотиб, пулни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.А. га Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми «Б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар