90-йилларнинг машҳур жиноятчиси озодликка чиқарилганлиги маълум қилинди

1990-йилларнинг энг хавфли уюшган жиноий жамоалардан бирининг аъзоси Игор Буртасов озод қилинган. Бу ҳақда Xabar.uz хабар берди.

Фото: xs.uz

Таъкидланишича, Гоша номи билан танилган Буртасов тўдабоши сифатида иш юритган. 2006 йилда у 21 йилга қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўташ тартиби билан озодликдан маҳрум этилган. Гоша жиноий тўда аъзоси Василий Лисих ва уюшган жиноий гуруҳнинг собиқ аъзоси Марат Гариповни ўлдиришда айбдор деб топилган. Буртасов муддатидан олдин озодликка чиқишга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, 90-йилларнинг бошларида уюшган жиноий гуруҳ таркибида 500 га яқин киши бўлган. Ушбу тўда Татаристон, Удмуртия, Москва, Москва вилояти ва Украина ҳудудларида қатор жиноятлар содир этган.

Янгиликлар