Франция Ўзбекистоннинг сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 145 миллион евро ажратади

20 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков «SUEZ» компаниясининг (Франция) катта ижрочи вице-президенти Эрик Гебали бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказган эди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Франция компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн. евро миқдорида маблағ ажратишни маъқуллаган.

Шунингдек, Э.Гебали Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасида иштирок этишини айтган. Лойиҳа компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар асосида амалга оширилади.

Янгиликлар