АҚШ яна Ғазо секторида ўқ отишни бас қилиш ҳақидаги резолюцияга вето эълон қилишди

Штатлар Жазоир томонидан тақдим этилган резолюцияни блоклади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқидан фойдаланиб, Жазоир томонидан тақдим этилган резолюцияни блоклади.

Унда Фаластин-Исроил тўқнашуви ҳудудида ўқ отишни дарҳол тўхтатиш ҳақидаги талаб баён этилган.

Резолюцияни Хавфсизлик Кенгашинин 15 тадан 13 нафар аъзоси маъқуллади, Буюк Британия овоз беришдан бош тортди. Қўшма Штатлар бунга қарши ягона тараф бўлди.

«Жазоир ҳужжатида Фаластин аҳолисининг зўравонлик йўли билан кўчирилиши рад этилган ва Фаластин масаласини икки давлат томонидан ечилиши қайд этилган», – дейилмоқда хабарда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2023-йилнинг декабрь ойида ҳам вето ҳуқуқини қўллаб, БАА томонидан тайёрланган Ғазо секторида ўк отишни дарҳол тўхтатиш ҳақидаги резолюция лойиҳасини рад этган эди.

Янгиликлар