«Толибон» ҳаракати PUBG ва TikTok’дан фойдаланишни тақиқлади

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ёшларнинг PUBG ва «TikTok»дан фойдаланишини тақиқлади.

Ҳаракат матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангонийга кўра, тақиқланган ўйин ва тармоқ «ёш авлодни чалғитмоқда». «Толибон» ҳукумати Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигига бу бўйича чора кўришни топширган. Мазкур манбалар ёш авлодни йўлдан уриши кўрсатилган. Бундан ташқари, ахлоқсиз мазмундаги канал ва кўрсатувлар фаолиятини тўхтатиш ҳақида буйруқ берилган.

Таъкидланишича, Афғонистон Ҳиндистон ва Покистондан кейин PUBG’ни тақиқлаган учинчи давлатдир.

Янгиликлар