Ўзбекистон Жаҳон банкидан $400 млн қарз олди

Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонни ривожлантириш учун 400 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 17 июнь куни қабул қилинган «Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарортда келтирилган.

Маълум бўлишича, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки 5 йиллик имтиёзли давр билан 18 йилга 150 млн доллар, Халқаро тараққиёт уюшмаси эса 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга 250 млн доллар маблағ ажратган.

Қайд этилишича, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарз Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Шунингдек, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Янгиликлар