Самарқандда аҳолига ажратилган унни сотиб юборган МЧЖ раҳбари ушланди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида аҳолига ажратилган 84,5 тонна ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ раҳбари ушланди.

Қайд этилишича, «Б.» МЧЖ  раҳбари Ў.Х. «Оқтошдон» АЖдан тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга асосан давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 209,8 млн сўмлик 84,5 тонна ун маҳсулотини дислокацияда белгиланган маҳаллаларга арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар