Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, 21–22 июнь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шунингдек, 20–22 июнда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб 34–39 даражани ташкил этади.

Янгиликлар