Ургутда 100 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида «Future Gardens» фермер хўжалиги томонидан интенсив боғ ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Боғнинг умумий қиймати 3 миллиард 500 миллион сўм, майдони эса 100 гектарни ташкил қилади.

Хабарга кўра, лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 30 киши иш билан таъминланган.

Эндиликда мазкур лойиҳа асосида йилига 2,5 минг тоннадан ортиқ мева маҳсулотлари етиштирилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Бухоро туманида умумий қиймати 25 миллиард сўмлик интенсив боғ барпо қилиниши хабар қилинган эди.

Янгиликлар