Қоровулбозорда сейфдан 3,5 млн сўм пул ва салкам 10 млн сўмлик тақинчоқлар ўғирлаган аёл ушланди

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 4 октябрь куни соат 21:00 да фуқаро С.А. темир сейфнинг қулфини бузиб 3,5 миллион сўм пул ва салкам 10 миллион сўмлик тақинчоқлар ўғирлаган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Чўлқувар» маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол кўчаси 5-уйга ғайриқонуний равишда кирган. Уй ётоқхонасидаги сейф ичидан 2 400 000 сўм нақд пул, 100 АҚШ доллари ва жами баҳоси 9 800 000 сўмлик 3 хил турдаги аёллар тилла тақинчоқларини ўғирлаган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Қоровулбозор тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани, «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1999 йилда туғилган С.А. содир қилгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича гумон қилинувчи аёл С.А.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Шофирконда устахонадан 5 млн сўмлик «карчер» ўғирлаган йигит қўлга олингани, Улуғнорда хонадондан қарийб 13,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаганлар қўлга олингани, Қўштепада ўзи ишлаган уйдан салкам 4 миллион сўмлик қурилиш анжомларини ўғирлаб кетган уста ушлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар