Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимида 22 миллиард сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимида 22 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Парламент эшитувида маълум қилинди.

Фото: ЎзА

Таъкидланишича, давлат бюджетининг 2020 йил 9 ойи ижроси ҳисоботига кўра, ўтказилган давлат молиявий назорат тадбирларида 129,1 миллиард сўмлик ноқонуний харажатлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш тизимида 22 миллиард сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, тадбирда Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг «ZF 2001» вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида белгилангани ҳамда ушбу вакцинани «ZF-UZ-VAC 2001» номи билан ишлаб чиқариш ва фойдаланиш келишилгани маълум қилинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилоти COVAX фондига аъзо давлатлар қаторига киради. ССВ COVAX ҳисобидан Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш бўйича етарли миқдорда вакцина етказиб бериш юзасидан буюртма тайёрлаб, GAVI ташкилотига тақдим этганлиги қайд этилган.

Аввалроқ, Хитой Ўзбекистонни COVID-19 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар