Хитой Ўзбекистонни COVID-19 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олди
ZF2001 Хитой эмлаш воситаси тез орада Ўзбекистонда ZFVAC-UZ номи билан тарқатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида хабар қилинди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иннавацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ZF2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани ва клиник тадқиқотлар учун ўз ҳиссасини қўшгани инобатга олиниб Ўзбекистон ушбу вакцинанинг ҳаммуалифи деб эълон қилинган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда 6830 кўнгилли биринчи ва 2284 нафар кўнгилли иккинчи доза вакциналари билан эмланган. Вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат олиш ва расмий рўйхатдан ўтиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
«Ўзбекистон билан ҳамкорликда вакциналарни яратиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий изланишлар натижаларини давом эттирамиз. Ўзбекистонда ушбу вакцина ZFVAC-UZ номи билан тарқатилади», — дейди ZF2001 рекомбинат вакцинасининг Ўзбекитондаги клиник синовлари учун масъул мутахассис Динг Фан.