«Бизга вакцина йўқ. Ўзимиз учун ҳаракат қилишимиз керак» — Алишер Қодиров

15 февраль куни Коронавирусга қарши курашиш Республика комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтган эди. Депутат Алишер Қодиров мажлисда вакцина масаласи муҳокама қилингани ҳақида айтди. Бу ҳақда Халқ сўзи хабар берди.

Фото: xs.uz

«Дунёда вакцина бизнеси бошланган. Ҳамма ўз вакцинасини ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Кимдир ёпиқ, кимдир очиқ босим билан, кимдир илмий ҳамкорлик орқали. Комиссия ҳар қандай босим таъсирига берилмаган ҳолда энг хавфсиз вакцинани танлаш учун ҳаракат қилаётганига, мен шахсан тўлиқ ишондим.
Бугун дунёда 200 га яқин вакцина устида ишланаётган бўлса, Жаҳон соғлиқ ташкилоти биттагина вакцинани рўйхатдан ўтказибди — АҚШнинг Pfizer компанияси вакцинаси. Тушунарли. Лекин бу вакцинани энг яхшиси эмаслигини билиш учун натижаларга қараш етарли бўлди», — деди депутат.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Хитойнинг Зижилонг, Россиянинг Спутник V, Британиянинг Астразанека ва Ҳиндистоннинг Бхарата Бионтек вакциналарини ўрганяпти. Хитой вакцинасини ишлашда ўзбек олимлар ҳам фаол иштирок этгани учун ушбу вакцина номланишида -УЗ қўшимчаси қўшилади.

Алишер Қодиров фикрига кўра, вируснинг ўзидан олинган вакцина (Спутник V). Тирик хужайрадан иборат вакцина кутилган вазифани бажарганидан кейинги узоқ даврда ўзини қандай тутишини билмаймиз. Яъни, вакцина қилинган одамнинг фарзандида қандайдир кутилмаган ген пайдо бўлиб қолмаслигига кафолат берилмаган; Ген муҳандислиги натижасида олинган вакцина (Зижилонг, Астразанека). Бу вакцинада фойдаланилган генлар юкланган вазифани бажарганидан кейин фаолликни тўхтатади ва танадан чиқиб кетади.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ одам шу вакцина билан эмланган.

«Пул тўланмаса вакцина ишлаб чиқарувчилар харажат қилмоқчи эмас. ЖCCТ эса бор вакцинани шароити оғир минтақаларга биринчи бўлиб етказиб бериш тарафдори. Ўзбекистон шароити мўътадил давлат эканлиги сабабли, бизга вакцина йўқ. Демак, ўзимиз учун ҳаракат қилишимиз керак», —  дейди Алишер Қодиров.

Шунингдек, Президент томонидан аҳолини вакцина билан таъминлаш учун барча чоралар кўриш бўйича кўрсатма берилган

Аввалроқ, Хитой вакцинасини олган 5 нафар ўзбекистонлик ножўя таъсирларни бошдан кечиргани хақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Перуда Ташқи ишлар вазири вакцинани навбатсиз олгани учун истеъфога чиқарилди

Янгиликлар