Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

22 март куни Тошкент вақти билан соат 08:47 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,28 градус шимолий кенглик; 71,84 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 313 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида 3 балл, 122 км;
  • Андижон вилоятида 2-3 балл, 172 км;
  • Наманган вилоятида 2-3 балл, 192 км;
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 294 км;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 313 км.

Янгиликлар