Самарқандда кучли ёмғир туфайли автомобиль кўприги қулаб тушди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида сел оқими оқибатида автомобиль кўприги қулаб тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, 21 март куни кучли ёғингарчилик туфайли 1974 йилда маҳаллий аҳоли томонидан қурилган кўприкнинг кўтарувчи конструкциялари яроқсиз ҳолга келиб, қирғоқ бўйининг ювилиши натижасида қулаб тушган.


Хабарда айтилишича, сел оқими дарёдан ташқарига чиқмаган ва ҳеч қандай зарар келтирмаган.

Ҳозирда кўприкни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар