Сирдарёда юк ва енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тўқнашув натижасида 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Хабарга кўра, 22 июнь куни соат 12:00 ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 98-километрида «Ваз-2106», «Nexia-3» русумли енгил автомобиллар ва «Isuzu» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк транспорт воситаси ағдарилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.