Булунғурдаги 281 нафар ишсиз ёшларга 132 гектар экин майдони ажратилди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида «Бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида 281 нафар ишсиз ёшларга 132 гектар ғалладан бўшаган экин майдони ажратилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, лойиҳада қарийб 132 гектар ғалладан бўшаган такрорий экин майдонлари ажратилган ва экинлар экилган. Шунингдек, туманда жами 882 нафар эҳтиёжманд оила томонидан 276 гектар майдонда деҳқончилик ишлари олиб борилган.

Қайд этилишича, туманда 1163 нафар фуқаро томонидан 480 гектар майдонга такрорий экинлар экилган. Жумладан, 12 гектар сабзавот, 72 гектар картошка, 245 гектар дуккакли, 11 гектар озуқа маҳсулотлари ва 68 гектар бошқа турдаги экинлардан ҳосил олинган.

Эслатиб ўтамиз, Чортоқда 187 нафар мактаб битирувчиларига ер ажратиб берилгани, Избоскандаги битирувчиларга кредит сертификатлари топширилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар