Нью-Йоркдаги Times Square’да жойлашган улкан мониторда андижонлик йигитнинг исм-шарифи ва сурати эълон қилинди

Нью-Йоркнинг машхур Times Square майдонида жойлашган улкан пешлавҳада андижонлик йигитнинг исм-шарифи ва сурати эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Aндижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган Достонбек Тоиров AҚШнинг «Morgan Stenley» ширкатида амалиёт ўташни бошлаган.

Қайд этилишича, «Morgan Stenley» маъмурияти амалиётнинг илк куни Достонбекка кутилмаган совға тайёрлаган. Нью-Йоркнинг машҳур Times Square майдонидаги улкан пешлавҳада ўзбекистонлик мутахассиснинг исм-шарифи ва сурати эълон қилинган.

«Times Square’даги улкан мониторда ўз номимни кўриб бениҳоя ҳаяжонландим», — дейди Достонбек Тоиров.

Эслатиб ўтамиз, Aндижонлик ўқувчи қиз 94 та хорижий ОТМга қабул қилингани ҳақида хабар қилинганди.