Aндижонлик ўқувчи қиз 94 та хорижий ОТМга қабул қилинди
Aндижон вилояти Пахтаобод туманидаги 21-ихтисослаштирилган мактаб интернати битирувчиси Зарина Мамажонова 94 та хорижий ОТМга ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг янгиликлар дастурида хабар қилинди.
Хабарга кўра, ушбу мактабни 2020 йилда 38 битирувчи тамомлаб, улардан 8 нафари муддатидан аввал хориж ОТМларига ўқишга қабул қилинди.
Қайд этилишича, Зарина Мамажонова 134 та олий таълим муассасига ҳужжат топшириб, улардан 94 тасига қабул қилинган. У шулар орасидан Малайзиянинг SEGI университети туризм ва авиация соҳасида ўқишни танлаган.
Эслатиб ўтамиз, бухоролик хусусий мактаб битирувчиси бир вақтда 5 та олийгоҳга талабаликка қабул қилингани, Hаманганлик 2 ўқувчи бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ олийгоҳларга ўқишга қабул қилингани хабар берилганди.