Россиядан яна 746 нафар ўзбекистонлик махсус поезд рейси орқали олиб келинди

Россиядан 746 нафар Ўзбекистон фуқароси махсус поезд рейси орқали ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун Тошкент—Ростов-Дон—Тошкент темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, 2020 йилнинг 19 сентябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезди 746 нафар ўзбекистонлик билан «Лихая» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Мазкур поезд 22 сентябрь, сешанба куни Тошкент жанубий вокзалига етиб келган. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилган, дейилади хабарда.

Аввалроқ  Россиядан 27 август куни 927 нафар, Самарадан 2 сентябрь куни 922 нафар, 8 сентябрь куни 952 нафар ўзбекистонлик махсус поездларда ватанга қайтарилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар