Тўрақўрғонда иссиқхонасида 28 туп каннабис етиштираётган шахс қўлга олинди (видео)

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро иссиқхонасида гиёҳванд ўсимликдар ўстираётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, «Қорадори-2020» тадбири ўтказилганда Тўрақўрғон туманидаги хонадонлардан бирининг томорқа қисмида ўткир ҳидли наша ўсимлигини етиштирилаётгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Тўрақўрғон ИИБ навбатчилик қисмига хабар берилган.

Шунингдек, 28 туп наша ўсимлигидан ташқари, уй ичидаги тахмонда 5 та ўрамда ўткир ҳидли ўсимлик барглари борлиги маълум бўлган. Вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, бу ўрамдаги моддаларнинг оғирлиги 1396,28 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги, 28 туп ўсимликлар эса каннабис эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми ва 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Поп туманида чўнтагидан салкам 2,5 грамм марихуана топилган фуқаро қўлга олингани, Марғилонда томорқасида 10 туп каннабис етиштираётган шахс аниқлангани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар