Поп туманида чўнтагидан салкам 2,5 грамм марихуана топилган фуқаро қўлга олинди
Наманган вилояти Поп туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаронинг чўнтагидан оғирлиги 2,41 грамм бўлган марихуана топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 10 сентябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор вакили ҳамда Миллий Гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси 5-отряд ходимлари томонидан «Қорадори-2020» тадбир ўтказилган. Унда Поп туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро тўхтатиб, холислар иштирокида кўздан кечирганда эгнидаги шимининг ён чўнтагидан ўткир ҳидли, кўкимтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланган.
Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 2,41 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлган.
Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Aввалроқ Наманганда уйида психотроп ва таркибида гиёҳванд моддалар мавжуд дори воситаларини сақлаб келаётган фуқаро аниқлангани ҳақида хабар берилганди.