Қўштепада уйида 41 туп каннабис етиштириб келаётган шахс аниқланди (фото)
Фарғона вилояти Қўштепа туманида 24 август, душанба куни яшаш хонадонида 41 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 24 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Қоражийда кўчасида яшовчи Р.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 41 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.
Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Аввалроқ Фарғонада уйида 22 туп, Пахтачида томорқасида 19 туп, Пастдарғомда 8 туп, Самарқандда ҳовлисида 2 туп, Шофирконда 11 туп, Қўштепада хонадонида 14 туп, Попда яшаш ҳовлисида 19 туп, Фарғона туманида 7 туп каннабис ўсимлигини парваришлаган фуқароларга жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Ургутда 9 миллион сўмлик опий гиёҳвандлик моддасини сотиб олган ҳамда Aсакада уйида 570 граммдан ортиқ марихуана сақлаган шахслар қўлга олингани маълум қилинганди.