Шофирконда ҳовлисида 11 туп каннабис ўсимлигини етиштираётган 2 нафар шахс аниқланди
Бухоро вилояти Шофиркон туманида ҳовлисида 11 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган 2 нафар шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилиншича, 13 август куни Бухоро Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган «Қорадори-2020» тезкор-профилактик тадбири давомида Катта маҳалла қишлоғи «Навбаҳор» маҳалласида истиқомат қиладиган фуқаронинг уйида 1 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётганлиги аниқланган. Фуқаро ўз хоҳиши билан уйида сақлаётган умимий оғирлиги 12,52 грамм бўлган 4 қути қуритилган марихуанна гиёҳвандлик ўсимлигини топширган. Шунингдек, тадбир давомида ушбу фуқаронинг қўшниси ҳам ўз уйида 10 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқлангани қайд этилган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича Шофиркон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тегишли равишда Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисм, 276-моддаси 2-қисм «а» банди ҳамда 270-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қозғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ Попда яшаш ҳовлисида 19 туп каннабис гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахс аниқлани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқандда ижарага олган уйида каннабис гиёҳванд ўсимлигини етиштираётган фуқаро аниқлангани маълум қилинди.