Aсакада уйида 570 граммдан ортиқ марихуана сақлаган шахс қўлга олинди

Aндижон вилояти Aсака туманида уйида 570 граммдан ортиқ марихуана сақлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Aндижон вилояти ИИБ хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу йилнинг 10 август куни соат 13:00 ларда Асака тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2020» тадбири давомида туманнинг «Камолот» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.И.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада ҳожатхонадан 3 дона целлофан пакетга ўралган, оғирлиги 570,25 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Аввалроқ Фарғонада хонадонида 6 туп каннабис гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётган фуқаро аниқланган эди.

Янгиликлар