Фарғона туманида 7 туп каннабис ўсимлигини парваришлаган фуқарога жиноят иши очилди (фото)

Фарғона вилояти Фарғона туманида яшаш хонадонида каннабис гиёҳванд ўсимлигини етиштирган фуқаро аниқланди, деб хабар берди вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фарғона туманида 4 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида «Аввал» маҳалласи ҳудудида яшовчи Т.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 7 туп каннабис ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши кўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Фарғонада томорқасида бир туп каннабис етиштирган шахс ва Оқдарё ва Каттақўрғонда томорқасида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар