Ургутда 9 млн сўмлик опий гиёҳвандлик моддасини сотиб олган шахс қўлга олинди (видео)

Самарқанд вилояти Ургут туманида фуқаро 9 миллион сўмлик опий гиёҳванд моддасини сотиб олиб, уни танишига бераётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда «Markaziy studiya» кўрсатуви хабар қилди.

Маълум бўлишича, Ургутда яшовчи фуқаро А. исмли танишига 9 миллион сўм эвазига 41,08 грамм миқдорда опий воситасини олиб беришни ваъда қилган. Тумандаги «Мирзабоғлон» маҳалласида яшовчи танишидан опийни сотиб олиб, уни А. исмли танишига бераётганида қўлга тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ургут тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқарма ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Шофирконда уйида 1 туп каннабис гиёҳванд ўсимлигини павраришлаётган ва 12,5 грамм марихуана сақлаётган шахс аниқлангани, Пастдарғомда уйида 8 туп каннабис ўсимлигини етиштираётган аёл қўлга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар