Пастдарғомда уйида 8 туп каннабис ўсимлигини етиштираётган аёл қўлга олинди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида уйида 8 туп каннабис ўсимлигини етиштираётган аёл қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Самарқанд Ички ишлар бошқармаси томонидан «Қорадори-2020» тезкор-профилактик тадбири давомида Пастдарғом туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёлнинг яшаш хонадони томорқасида жами 8 туп каннабис ўсимлигини етиштираётгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ИИБ томонидан «Қорадори-2020» тезкор-профилактик тадбирининг 2-босқичи давом этаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Самарқандда ижарага олган уйида каннабис гиёҳванд ўсимлигини етиштираётган фуқаро аниқлангани маълум қилинди.

Кейинчалик Оқдарё туманида ҳовлисида 2 туп каннабис етиштирган шахс аниқланганди.