Наманганда уйида психотроп ва таркибида гиёҳванд моддалар мавжуд дори воситаларини сақлаб келаётган фуқаро аниқланди

Наманган вилоятида ички ишлар бошқармаси ва бошқа идоралар ҳамкорлигида 28 август, жума куни Наманган шаҳрида тозалаш-антитеррор тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонасидаги тортма устида турган 30 дона психотроп моддалар туркумига кирувчи «Феназепан» таблеткаси ва 5 дона 1 граммли ампула идишда бўлган «Рубуфин» номли дори воситасини сақлаб юрганлиги аникланган ва текшириб кўриш учун Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ)га олинган.

Ушбу ҳолат Наманган шаҳар ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими (ЖҚБ) катта тезкор вакили ва 2-сонли ички ишлар бўлими ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан аниқланган.

Таъкидланишича, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг экспертиза хулосасига кўра, ушбу 30 дона «Феназепам 2мл» таблеткаларининг ҳар бирида 0,0075 граммдан, жами 0,0225 грамм бўлган психотроп моддалар мавжудлиги ҳамда «Рубуфин» гиёҳванд моддалари таркибига кириб, 5 дона «Рубуфин» ампуласининг ҳар бирида 0,01 грамдан жами 0,05 грамм гиёҳванд модда сақланиши кўрсатилган.

«Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Наманганда уйида 769 та флакон «Тропикамид» дори воситасини яширган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар