Юқори Чирчиқда ота боласининг 18 ёшигача бўлган 30 млн сўм алимент пулини тўлаб берди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида вояга етмаган боланинг 18 ёшигача бўлган 30 миллион сўм алимент пулини ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор О.Й.дан ундирувчи Ж.Т. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун то у вояга етгунига қадар жавобгарнинг ҳар қандай ойлик иш ҳақидан ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2020 йил 12 март куни келиб тушган.
Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Й.дан ундирувчи Ж.Т. фойдасига бир нафар фарзандининг 18 ёшгача бўлган 30 000 000 сўм алимент пуллари нақд ундириб берилди, дейилади МИБ хабарида.
Аввалроқ Aсакада алимент тўламаган уч нафар шахс 15 суткага қамалгани ҳамда Қашқадарёда МИБ ёрдами билан 3 ойдан бери алимент ололмаётган аёлга пуллар ундириб берилгани ҳақида хабар қилинганди.