Исломободдан Лондонга учаётган самолёт йўловчининг вафоти туфайли Тошкент аэропортига қўнди

Исломободдан Лондонга учаётган «British airways» самолёти бортидаги йўловчиларнинг бири вафот этгани сабабли Тошкент аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

«’British airways’ авиакомпаниясига қарашли Boeing-777 Покистон пойтахти Исломободдан Лондонга парвоз қилаётган пайтда йўловчиларнинг бири вафот этган, натижада ҳаво кемаси Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди», — деган аэропорт ходими агентликка.

Унинг таъкидлашича, йўловчи аёлнинг ўлимига дастлабки сабаб сифатида юрак хуружи айтилмоқда. Бироқ марҳума қайси мамлакат фуқароси экани айтилмаган. Айни пайтда мазкур рейс йўловчилари Тошкент аэропорти терминалларининг бирида турибди ва парвозни давом эттиришни кутмоқда.

Янгиликлар